«сайлов 2024» тегли мақолалар


Фото: Ўзбекистонликлар Осиё, Европа ва АҚШда қандай овоз бермоқда?
27 октябр 2024, 18:36

Фото: Ўзбекистонликлар Осиё, Европа ва АҚШда қандай овоз бермоқда?

Қатор мамлакатларда Ўзбекистондаги депутатлар сайлови бўйича овоз бериш аллақачон якунланди. АҚШда эса у эндигина бошланди. Хорижий сайлов участкаларида сайлов қандай ўтмоқда? Бу билан Ўзбекистоннинг Европа, Осиё ва АҚШдаги элчихоналари томонидан «Газета.uz»га тақдим этилган суратларда танишинг.

Репортаж: Анқарадаги элчихонада депутатлар сайлови учун овоз берилмоқда
27 октябр 2024, 18:20

Репортаж: Анқарадаги элчихонада депутатлар сайлови учун овоз берилмоқда

Анқарадаги ўзбекистонликлар Туркиядаги элчихонада депутатлар сайлови учун овоз бермоқда. Бунда 1040 киши рўйхатдан ўтган. Келганлар ош ва сомса билан меҳмон қилинди. Сўнг улар қўлда байроқ билан ватан ҳақида қўшиқ куйлаб, рақсга ҳам тушди. «Газета.uz» жараёндан репортаж тайёрлади.

Сайловда қатнашаётган номзодларнинг 28 фоизи педагог, 20 фоизи иқтисодчи
27 октябр 2024, 10:12

Сайловда қатнашаётган номзодларнинг 28 фоизи педагог, 20 фоизи иқтисодчи

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида қатнашаётган номзодларнинг 99,3 фоизи олий маълумотли ҳисобланади. Номзодлар орасида иқтисодчилар ва педагоглар фоизи энг юқори.

Фото: Тошкентда овоз беришга тайёргарлик ва жараён бошланиши
27 октябр 2024, 08:59

Фото: Тошкентда овоз беришга тайёргарлик ва жараён бошланиши

Эрталаб соат 8:00 дан Ўзбекистонда депутатлар сайловини ўтказувчи сайлов участкалари гавжум. Улар очилишидан олдин сайлов комиссиялари аъзолари қутиларни муҳрлаб, бюллетенларни тайёрлаб, электрон овоз бериш тизимини ишга туширди, мадҳия янгради. «Газета.uz» мухбирларининг фоторепортажлари.

Ўзбекистонда Қонунчилик палатаси ва кенгашлар депутатлари сайлови бошланди
27 октябр 2024, 08:51

Ўзбекистонда Қонунчилик палатаси ва кенгашлар депутатлари сайлови бошланди

Ўзбекистонда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бошланди. Парламент сайловлари илк бор аралаш тизимда ўтказилмоқда. Биринчилардан бўлиб Япония ва Жанубий Кореяда хорижий сайлов участкалари очилди. Охирги бўлиб АҚШдаги участкалар ёпилади.

Сайловлар бўйича йўриқнома: Кимга, қаерда, қандай овоз берилади ва бу нима учун муҳим?
25 октябр 2024, 23:25

Сайловлар бўйича йўриқнома: Кимга, қаерда, қандай овоз берилади ва бу нима учун муҳим?

Якшанба куни Ўзбекистонда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Сайлов илк бор аралаш тизим асосида ўтказилади. Бу қандай тизим? Депутатликка номзодлар ва партиялар ҳақида қаердан маълумот олиш мумкин? Депутатни танлашда нималарга эътибор бериш керак? «Газета.uz» асосий саволларга жавоб беради.

Партия шарфи ёки кепкасини кийиш ҳали электоратга йўл топиш дегани эмас. Содиқ Сафоев — сайловолди ташвиқоти ҳақида
25 октябр 2024, 20:10

Партия шарфи ёки кепкасини кийиш ҳали электоратга йўл топиш дегани эмас. Содиқ Сафоев — сайловолди ташвиқоти ҳақида

Бу галги сайловда партиялар аниқроқ дастурларни илгари сурмоқда, лекин улар замонавий сиёсий технологияларни ҳам ўзлаштириши керак, деди Сенат раҳбарининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев. Электоратга йўл топиш партия шарфи ёки кепкасини кийиш билан белгиланмайди, дея таъкидлади у.

Сайловолди навбатдаги теледебатда нималар ҳақида гапирилди?
10 октябр 2024, 16:22

Сайловолди навбатдаги теледебатда нималар ҳақида гапирилди?

Ўзбекистонда парламент сайлови олдидан 4 октябрь куни навбатдаги теледебат бўлиб ўтди. Унда партия вакиллари иштирок этиб, ўз дастурлари ҳақида сўзлади, сайловчилардан келган ҳамда рақиблари томонидан берилган саволларга жавоб қайтаришди. Дебат қандай ўтгани ҳақида ушбу мақолада танишишингиз мумкин.

Ўзбекистонда дастлабки сайловолди дебатлар бўлиб ўтди. Партия раҳбарлари нималар ҳақида гапирди?
28 сентябрь 2024, 18:07

Ўзбекистонда дастлабки сайловолди дебатлар бўлиб ўтди. Партия раҳбарлари нималар ҳақида гапирди?

Ўзбекистонда парламент сайловлари олдидан дастлабки дебатлар бўлиб ўтди. Уларда илк бор партия раҳбарлари иштирок этиб, ўз дастурлари ҳақида сўзлади, депутатлар эса ўз рақибларининг ташаббусларида камчиликларни топишга ҳаракат қилди. Дебатлар қандай ўтгани ҳақида ушбу мақолада танишишингиз мумкин.

«Табиат учун бирлашайлик». Экологик партиянинг сайловолди дастури
25 сентябрь 2024, 19:22

«Табиат учун бирлашайлик». Экологик партиянинг сайловолди дастури

Экологик партиянинг сайловолди дастуридан автомобиль йўли қатнов қисмида скутер ва велосипедлар учун алоҳида йўлак ташкил этиш, тамаки маҳсулотларига қўшимча солиқ солиш, Қизил китобдаги ўсимликлардан фойдаланиш ва ёввойи ҳайвонларни овлашга муддатсиз мораторий эълон қилиш ва бошқалар ўрин олган.

«Ваъда эмас, натижа». ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастури
22 сентябрь 2024, 12:34

«Ваъда эмас, натижа». ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастури

Тартибсиз урбанизацияга барҳам бериш, АЭС қуриш ва ундан хавфсиз фойдаланишни қўллаб-қувватлаш, бюджет харажатларини қисқартириш, сўз ва ОАВ эркинлигини кафолатлаш, ташқи сиёсатни фақат халқнинг миллий манфаатларидан келиб чиқиб олиб бориш — ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастуридан нималар ўрин олган?

Парламент сайлови бюллетенларининг шакли тасдиқланди
5 сентябрь 2024, 15:04

Парламент сайлови бюллетенларининг шакли тасдиқланди

Марказий сайлов комиссияси Парламент сайлови бюллетенларининг шакли ва тавсифини тасдиқлади. Бундай бюллетенлар ихчамлиги сабаб чоп этиш харажатларини 3 млрд сўмгача камайтиради, натижаларни аниқлаш учун сарфланадиган вақт сарфи ҳам қисқаради.

«Бўлғуси сайловлар кучли рақобат муҳитида ўтади». Президент — депутатлар сайлови ҳақида
31 август 2024, 20:55

«Бўлғуси сайловлар кучли рақобат муҳитида ўтади». Президент — депутатлар сайлови ҳақида

Президент Ўзбекистон фуқароларини октябрь ойида ўтадиган Қонунчилик палатаси ва кенгашлар депутатлари сайловида фаол бўлишга чақирди. Улар кучли рақобат муҳитида, халқаро сайлов стандартларига мос равишда ўтишига ишонч билдирди.

Ўзбекистондаги барча сиёсий партияга парламент сайловларида қатнашиш учун рухсат берилди
21 август 2024, 12:10

Ўзбекистондаги барча сиёсий партияга парламент сайловларида қатнашиш учун рухсат берилди

Марказий сайлов комиссияси барча сиёсий партияга Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайловида қатнашиш учун рухсат берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг